Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марғилонда “Атлас байрами“ фестивали

2018-09-11

Жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида “Атлас байрами“ тўртинчи фестивали бўлиб ўтади.

Тадбир ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ҳунарманд“ уюшмаси, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
 
“Атлас байрами“ фестивали миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, уни халқаро миқёсда ҳам кенг тарғиб қилиш, уста ҳунармандлар билан тажриба алмашиш, мамлакатда туризмни ривожлантириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
 
Унда Россия, Хитой, Испания, Франция, Монголия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг усталари, рассомлари, соҳа мутахассислари иштирок этади.
 
Фестиваль доирасида Буюк ипак йўли анъанавий тўқимачилиги мавзусида экспертлар кенгаши, “Буюк ипак йўлидаги Шарқ ва Ғарб таъсири: Ханчжоу, Марғилон, Валенсия“ мавзусидаги халқаро илмий конференция ўтказилади. Ёш ҳунармандлар учун маҳорат сабоқлари, тўқимачилик кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, “Ҳунармандлар шаҳарчаси“ деб номланган амалий санъат буюмлари ярмаркаси, Ўзбекистон модельерлари шоу-дефилеси, концертлар, кураш мусобақаси, дорбозлар томошаси, қўғирчоқ театрлари чиқишлари ҳам бўлиб ўтади.
 

 

Даврон Суннатов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться