Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси

2015-05-15

2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев олиб борди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ва либераллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари киритилмоқда. «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Электрон тижорат тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонунлар ҳамда социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасини, ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш назарда тутилган бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Ялпи мажлис кун тартибига халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари ҳам киритилади.

Шулар билан бир қаторда навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги, Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги масалаларни муҳокама қиладилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва Девонининг иккинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться