Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕХҲТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи
2018-06-11
2018 йилнинг 11 июнь куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация келади.
ЕХҲТ делегацияси “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги