Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жанубий Корея делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи
2018-05-02
2018 йилнинг 2 май куни Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сонг Ён-гил бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Taшриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги