Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон матбуот эркинлиги куни 2018

2018-04-28

Жорий йилнинг 28 апрель- 3 май кунлари ЮНEСКОнинг Ўзбекистоиндаги Ваколатхонаси БМТ агентликлари, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси ва бошқа медиа ташкилотлари билан ҳамкорликда Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган бир қатор тадбирлар ташкил этади.

3 май – бутун дунё журналистлари учун муҳим санадир. Ушбу кунда оммавий ахборот воситалари халқаро ҳамжамияти Жаҳон матбуот эркинлиги кунини (ЖМЭК) нишонлайди. Ушбу куннинг келиб чиқиши, 1993 йилга, ЮНEСКО Бош конференциясининг 1991 йилги йигирма олтинчи сессиясида қабул қилинган тавсиялар инобатга олиниб, БМТ Бош Ассамблеяси мазкур санани байрам таъриқасида нишонлашни тасдиқлаган пайтга тақалади. Ушбу тадбир орқали оммави ахборот воситалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва уларнинг бугунги дунёда тутган ўрни, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидаги кўповозлилик ва уларнинг эркин фаолияти аҳамиятига кенг жамоатчилик эътибори қаратилади. .

2018 йилги ЖМЭК мавзуси- «Оммавий ахборот воситалари, адолат ва қонун устуворлиги мувозанат воситаси сифатида». Ушбу мавзу турли иштирокчиларга 2030 йилгача бўлган барқарор ривожланиш кун тартиби (БРМ) доирасида оммавий ахборот воситалари, суд тизими ва ҳуқуқ устувориги ўртасидаги ўзаро муносабатларни муҳокама қилиш имкониятини беради. Бу йил ЖМЭК оммавий ахборот воситалари ва сиёсий жараённинг очиқ-ойдинлиги, суд тизимининг мустақиллиги ва медиа саводхонлиги, давлат муассасаларининг жамоатчилик олдидаги жавобгарлиги каби масалалар бўйича муҳокамаларни қўллаб-қувватлайди. Таъкидлаш жоизки, бу йилги ЖМЭК мавзуси Ўзбекистон ҳукумати томонидан давлат органлари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда ва ушбу мулоқот имкониятларини таъминлаш учун, шунингдек, журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш учун тегишли платформалар яратишда олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир.

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили, жаноб Бадарч Дендев таъкидлаганидек, Ўзбекистондаги ҳукумат ва аҳоли ўртасида мулоқотни ривожлантиришни рағбатлантирайўтган сўнгги ислоҳотларга кўра оммавий ахборот воситаларининг роли муҳим аҳамамиятга эга бўляпти. ЖМЭК нишонланиши ушбу аҳамиятни урғулашга ёрдам беради, ҳамда Ўзбекистондаги демократик жараёнларнинг янада жадал суратларда амалга оширилишига кўмак беради..

Анъанага кўра, бу йил ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатҳонаси томонидан ҳамкорлар (БМТ Тараққиёт дастури, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЭОАВМА), Миллий телерадиокомпания (МТРК), Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва бошқа ташкилотлар) билан биргаликда бир қатор тадбирлар режалаштирилган. Жумладан,

* «БТМни оммавий ахборот воситаларида ёритиш» бўйича тренинги (БМТ ТД билан биргаликда)

* Ахборот канрида бўлмаган кўрсатувлар тайёрлаш

* «БТМ кун тартибида оммавий ахборот воситаларининг ҳиссаси» мавзусида туркум мақолалар нашри (Журналистларни қайта тайёрлас маркази билан ҳамкорликда)

* «Бозор муносабатлари, ахборот соҳасида рақобат ривожланган шароитда матбуот эркинлиги кафолатларини мустаҳкамлаш: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро давра суҳбати (ЭОАВМА)

* «Олтин Қалам» журналистлар миллий танлови. Ушбу танлов доирасида ЮНEСКО оммавий ахборот воситаларида инсон ҳуқуқларини самарали ёритган журналист номинацияси ғолибини эълон қилади (Номинация Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Декларациясининг 70 йиллигига бағишланган)

3 май ҳукуматларга матбуот ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ҳурмат қилиш учун эслатма сифатида ҳизмат қилади, ҳамда оммавий ахборот воситалари мутахассислари томонидан матбуот эркинлиги ва касбий этика каби масалаларни чуқур англаш куни ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги

Поделиться