Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи
2018-04-23
2018 йилнинг 23-25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради.
Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг 23-24 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.