Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси
2018-04-24
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида шу йилнинг 24-26 апрель кунлари пойтахтимизда «Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилади.
Анжуманда 50 дан ортиқ халқаро ташкилот ҳамда мамлакатлар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари, чет эллик экспертлар, Ўзбекистон Республикаси парламенти аъзолари, мамлакатимиздаги суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмокда.
Халқаро конференциянинг ялпи мажлиси «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг «Амир Темур» конференц-залида, секциялар бўйича мунозаралар «International Hotel Tashkent» меҳмонхонаси ва «Xalqaro Hamkorlik markazi» АК Халқаро бизнес марказининг конференц-залларида ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуман доирасида хорижий меҳмонлар ижтимоий объектлар, хусусан, таълим ва тиббиёт муассасалари, аҳоли учун қурилган арзон уй-жой мажмуалари, юртимизнинг тарихий шаҳарлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.
Манба: ЎзА