Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“BankExpo – 2015” банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари миллий кўргазмаси

2015-03-12

Мазкур кўргазма ўтказилишининг долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги Қарорида белгиланган республика банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг устувор йўналишлари билан изоҳланади.

Кўргазмани ташкил этишнинг асосий мақсади:
- банк тизимининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
- тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш шартлари ва кўрсатилаётган хизматларни кенг ёритиш;
- замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ҳолати, мамлакатимиз банкларининг молия ва бошқа ресурслар билан таъминланганлик даражаси билан таништиришдан иборат.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мазкур кўргазма жорий йил 12-13 март кунлари пойтахтимиздаги "Кўргазма Савдо Маркази" павильонида ташкил этилади. Кўргазма иш вақти: 12 март: 11.00 - 17.00 ҳамда 13 март: 10.00 - 16.00. Маълумот учун: +(99891) 162-83-03; +(998 93) 383-99-79.

Поделиться