Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё халқаро экология форуми

2018-06-05

Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Атроф-муҳитни ҳимоялаш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзуида Марказий Осиё халқаро экология форуми бўлиб ўтади. 

5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган ушбу форум Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Марказий Осиё минтақавий экология маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. 

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад минтақани барқарор ривожлантириш стратегиясини биргаликда шакллантириш ва бу жараёнда давлат, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти ва бизнес ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборатдир. 

– Бугунги кунда экология глобал муаммога айланмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров. – Шу мақсадда биз барча манфаатдор томонлар, жумладан, бизнес ва илмий ҳамжамиятни бирлаштирган ҳолда минтақавий муаммоларнинг ечимини топишга йўналтирилган ва ўзаро мувофиқлаштирилган амалий чораларни ишлаб чиқиш учун самарали майдон барпо этишга эътибор қаратмоқчимиз. Бу майдон манфаатли алоқаларни бирлаштирувчи ва улар ечимини ҳал этувчи ишончли майдон бўлиб қолади.

–“МОХЭФ-2018” форуми мамлакатлар ўртасида муаммоларнинг ечимини топишга қодир бўлган аниқ лойиҳаларни белгилаб олиш имконини беради, – деди Марказий Осиё минтақавий экология маркази ижрочи директори диретори Искандар Абдуллаев. – Сўнгги йиллар ичида Марказий Осиёда ўзаро таъсир сезиларли даражада яхшиланди. Масалан, сув масалалари бўйича. Сиёсий эркинлик шундай вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлдики, эндиликда сувга ҳамкорлик предмети, деб қарамоқдамиз. Бу эса масалаларни биргаликда ҳал этишга имкон туғдирди. Бизнинг ўзаро ҳамкорлигимиз нафақат экологик муаммоларни ҳал этиш, балки иқтисодий салоҳиятимизни оширишга ҳам ҳисса қўшади. 

“МОХЭФ-2018” тадбирининг расмий очилиш маросими 5 июнь куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилади. Унда Марказий Осиё ва Афғонистоннинг экология бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар вакиллари ҳамда форум ташкилотчилари иштирок этади.

Экология форуми доирасида бир қанча тадбирлар, жумладан, ихтисослаштирилган кўргазма ва экологик тоза технологиялар бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтади. Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Германия, Италия, Хитой, Франция, Корея Республикаси, Арманистон, Венгрия, Чехия Республикаси, Латвия ва Швейцария давлатларидан 40 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини намойиш этади. 

 
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться