Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Прокуратура органлари ходимлари куни

2018-01-08

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, Бош прокурор Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлиб бу ҳуқуқ қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Маълумки, 1992 йил 8 январь куни “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган. 2016 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинган эди. 2016 йил 13 декабрь куни иш бошлаган Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқишди ва 8 январни – Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгилаш таклифини билдиришди. Мазкур таклиф прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, уларни ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга рағбатлантиришга кўмаклашиши инобатга олиниб, қонун сенаторлар томонидан маъқулланди ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги ЎРҚ–414-сонли Қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

Поделиться