Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ҲАКнинг Минск шаҳридаги мажлиси

2017-12-20

2017 йилнинг 19-21 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажанов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюради.

Мамлакатимиз делегацияси Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) бешинчи мажлисида иштирок этади.

ҲАКнинг Минск шаҳридаги мажлиси доирасида савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш чоралари муҳокама қилинади ва келишиб олинади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться