Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Made in Uzbekistan»: Ўзбекистоннинг иқтисодий ютуқлари кўргазмаси

2017-11-07

Жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» Марказий Павилионида Ўзбекистон иқтисодиётининг ютуқлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир “Ўзэкспомарказ” МКК томонидан тегишли вазирликлар ва қўмиталар ёрдамида ташкил этилмоқда.

Ушбу кўргазмани ўтказишдан мақсад – миллий маҳсулотни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, сифатли ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ошириш кабилардир.

Кўргазманинг бўлимлари:

  • Автомобиль саноати
  • Енгил саноат
  • Энергетика
  • Электротехника
  • Қурилиш
  • Кимё
  • Тоғ-металлургия
  • Чарм
  • Фармацевтика
  • Озиқ-овқат
  • Молиявий муассасалар
  • Телекоммуникация ва ахборот технологиялари
  • Истеъмоли товарлари
  • Мебель саноати
  • Таълим ва бошқалар.

Ушбу кўргазмада 150 дан ортиқ компаниялар ўзларининг иштирокларини тасдиқладилар.

Катта хорижий компаниялар вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўтказилиш жойи: АЖ «Ўзэкспомарказ».

Маълумот учун телефон рақамлари: + (99871) 238-56-11/19/10/00.

 

Манба: Ўзэкспомарказ

Поделиться