Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кун

2017-10-21

Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди. 

Мазкур сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида она тилимизни ривожлантириш, унинг бетакрор жозибаси ва гўзаллигини намойиш этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

«Тил – миллат ойнаси» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Ўзбекистон – Франция» дўстлик жамияти билан ҳамкорликда «Тил – миллат ойнаси» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилиниши ва она тилимизга давлат тили мақоми берилиши тарихий воқеа бўлгани, бугунги кунда ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлиб, мавқеи дунё миқёсида тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. 

Маълумки, маънавий юксалиш, ўзликни англаш, авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Зотан, буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек, «Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур». 

Тадбирда тилшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан «Тиллар – миллат ойнаси», «Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришда давлат тили, яъни ўзбек тилининг аҳамияти» каби она тилимизнинг софлиги, гўзаллиги ва маъно-мазмунга бойлиги кенг ёритилган мавзуларда маърузалар тингланди. 

– Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади, – дейди университет талабаси Кумуш Абдусаломова. – Бошқа халқларнинг тилларини эгаллаш учун аввало ўз она тилимизни чуқур билишимиз керак. Зеро, ўз она тилини ҳурмат қилган инсонгина бошқа тилларни ҳам ҳурмат қилади. Асрлар мобайнида буюк аждодларимиздан қолган тенгсиз маънавий меросимиз – она тилимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга асл ҳолича етказиш бурчимиздир. 

Тадбирда университет талабаларининг бадиий чиқишлари иштирокчилар томонидан самимий кутиб олинди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Поделиться