Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги
2017-09-20
5 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “ICTWEEK Uzbekistan” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
АКТ Ҳафталиги Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий маҳсулотлар бозори ривожланишини рағбатлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш натижасида юзага келган устунлик ва имкониятлар, ютуқларни намойиш этиш, эришилган амалий натижаларни муҳокама қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўтказилади.
Қарорга кўра, давлат ва бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органларига АКТ Ҳафталиги доирасида белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги маҳаллий компаниялар – АКТ Ҳафталиги иштирокчилари билан ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базаси ва бошқа дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб, тўғридан-тўғри шартномалар имзолашга рухсат берилган.
Бир ой муддат ичида АКТ Ҳафталиги доирасида тузиладиган шартномалар реестрини рўйхатга олиш ва юритиш тартибини ўз ичига олган қоида тасдиқланади.
ICTWEEK Uzbekistan ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 18-22 сентябрь кунлари ўтказилади. Ушбу ҳафталик одатдагидек бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради.