Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳрида Халқаро конференция бўлиб ўтади
2017-08-11
2017 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, БМТ Ривожланиш дастури Ваколатхонаси ва ЕХҲТ лойиҳалари Кординаторининг офиси иштирокида Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” мавзусида халқаро конференция ўтказади.
Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, форумда кенг жамоатчиликни Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга йўналтирилган замонавий минтақавий сиёсати моҳияти ва мазмуни, шунингдек Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг муҳим масалалари бўйича мамлакат позиция ва ёндашувлари ҳақида хабардор қилиш режалаштирилмоқда.
Тадбирга Олий Мажлис депутатлари, Марказий Осиё давлатларидан экспертлар ва таҳлилчилар, Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчилари, республика вазирлик ва идоралари, илмий-таҳлилий марказлари вакиллари ҳамда журналистлар таклиф қилинган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги