Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали

2017-08-25

Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига мувофиқ,  1997 йилдан буён ҳар икки йилда 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали катта муваффақият билан ўтказиб келинмоқда.

Кўплаб давлатлар,  дунё миқёсида танилган машҳур санъат намоёндаларининг мазкур фестивалга бўлган қизиқиши йил сайин ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир.  Ватанимизда ушбу фестивалнинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-еътиборини ортишига,  инсонларни гўзаллик ва эзгуликка даъват этиш,  жаҳон халқларининг ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва уларни келгуси авлодга йетказишга катта замин яратмоқда.     

Бугунги кунга қадар,  “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали 10 маротаба муваффақиятли ўтказилди.  Ундаги иштирокчи давлатлар сони 1997 йилда 31 тани ташкил этган бўлса,  2015 йилга келиб,  ушбу кўрсаткич  66 тани ташкил қилгани,  фестивал нуфузининг янада ортиб бораётганидан далолат беради. 

Анъанага кўра,  жорий йилнинг 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ХМФ 11 маротаба ўтказилади.  Фестивал доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожаниши” номли халқаро илмий конференсия ўтказилиши ва унда 20 дан ортиқ хорижий олимлар иштирок этиши кўзда тутилган. 

Шунингдек,  Фестивал доирасида махсус давра суҳбатлари,  тақдимотлар ва маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться