Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тармоқ саноат ярмаркаси

2017-06-07

2017 йилги тармоқ саноат ярмаркасига таклиф қиламиз !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли “2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКМ АЖ кўргазма майдонларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари Мажмуи таркибига кирадиган корхоналарнинг Тармоқ саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.
 
Ушбу кўргазмада маҳаллийлаштириш Дастури доирасида  “Ўзбекнефтгаз” МХК корхоналарида ишлаб чиқариш ўзлаштирилган маҳсулотлар (нефть ва газ ускуналари, бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар) кенг намойиш этилади.
 
Нефтгаз тармоғи корхоналари ва ташкилотлари томонидан маҳсулот ва хизматларни (ишларни) харид қилиш, саноат кооперацияси усулида маҳсулотларни, шу жумладан товарларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш режалаштирилмоқда, бу эса ўз навбатида корхоналарни жорий йил охиригача сифатли маҳсулотларни етказиб беришлари юзасидан кўп сонли буюртмалар билан таъминлашга имкон яратади.  
 
Тармоқ корхоналари билан янги қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ва уларни молиялаштиришда иштирок этишда келгусидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида маҳаллий ва хорижий компаниялар ва молиявий ташкилотлар вакилларини “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг ягона стендини кўриш учун кўргазмага ташриф буюришларига таклиф қиламиз.  
 
Манба: "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси

Поделиться