Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Дам Олиш Дунёси-2017”

2017-04-13

13 ва 14 апрель кунлари пойтахтимизнинг «ЎзЭкпоМарказ» кўргазмалар мажмуасида 5-марта анъанавий “Дам олиш дунёси” халқаро туризм кўргазмаси ташкил қилинмоқда. 

Ушбу минтақадаги йирик туризм тадбирида алоҳида миллий павилион ташкил этилади ва унда юртимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ўзининг туризм стенди билан иштирок этади.

Ҳар бир стенднинг бири бошқасини такрор этмаслигига сабаб эса, стендни намойиш этишда иштирокчиларга қўйилган талаб ушбу вилоят, минтақани республикамизда танилган маданий-меъморий объектлар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, фольклор рақс ва қўшиқ томошалари ҳамда таомларни намойиш этиш орқали, маҳаллий ва чет эллик сайёҳларни жалб қилиш, ўз минақалари ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилишга эришиш зарур. Шу билан бир қаторда, ушбу стендларни ташкил этиш ва безатилиши бўйича танлов ҳам эълон қилинган. 

Бу йилги кўргазма махсус ҳамкори Андижон вилояти бўлиб, ушбу стендда меҳмонларни стенд атрофига жалб қилиш учун ташкилотчилар бир қатор сюрпризлар тайёрлашган. Бу ҳақида кўргазмага ташриф буюргач ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин. 

Миллий павилионда кўлами бўйича эса Қашқадарё вилояти туризм стенди энг катта ҳудудда намойиш этиб, юртимизда туристларни энг катта қисмини жалб қилувчи Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан ҳақли равишда қолишмайдиган туризм салоҳиятига эга эканини намойиш қилишга астойидил бел боғлаган. Бунга эса ҳукуматимиз томонидан вилоятнинг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида 2015-2016 йилларда амалга оширилган улкан кўламдаги реконструкция ва қурилиш ишлари замин яратди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу такрорланмас тадбирга барча юртдошларимизни иштирок этиб, барча учун юртимизнинг қанчалик бой имкониятлар ўлкаси эканига, у ҳақида билимларни янада кенгайтиришга таклиф этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Поделиться