Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“BankЕxpo – 2017”

2017-04-12

Шу йилнинг 12-13 апрель кунлари Тошкентдаги “Кўргазма савдо маркази” (Беруний кўчаси, 41)да банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси - “BankЕxpo – 2017” бўлиб ўтади.

Икки кун давом этадиган кўргазмада мамлакатимиз тижорат банклари ўзларининг мижозларга тақдим этаётган янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказадилар. Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ишлари, янги технологияларнинг янги имкониятлари билан таништирадилар.

Шунингдек, “Электрон тижорат иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини амалга ошириш” мавзусида семинар ташкил этилади.

Миллий кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, коллежлар, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Кўргазма доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича эълон қилинган танлов ғолибларини ҳамда банк мижозлари ва кўргазмага ташриф буюрувчиларни эсдалик совғалари билан тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Мазкур анжуманда фаол қатнашган ва мижозларга хизмат кўрсатишда етакчи ўринга эга бўлган кредит ташкилотлари ҳам муносиб равишда тақдирланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Поделиться