Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси

2016-05-11

Ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ва фан ҳамда ишлаб чиқариш ўртасидаги кооперацион алоқани таъминлашнинг амалий механизмига айланиб улгурган Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси корхоналар ҳамда илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалар орасида ўзаро манфаатли кооперацион алоқалар ўрнатиш имконини яратди, бу эса ўз навбатида тегишли тармоқ ва соҳаларнинг инновацион ривожланишига туртки бўлмоқда.

Ўтказилган I-VIII ярмаркалар доирасида 3900 га яқин инновацион ғоя ва технологиялар намойиш этилиб, умумий молиявий ҳажми 112 миллиард 600 миллион сўм бўлган 3100 дан ортиқ шартнома имзоланган. Шартномаларнинг бажарилиши натижасида 1 триллион 800 миллиард сўмга яқин бўлган янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган, 59 номдаги янги маҳсулот серияли ишлаб чиқарилмоқда, 54 та шартнома доирасида маҳсулотларнинг тажриба-синов ва саноат намуналари яратилди. Юзлаб корхона, фермер хўжалиги ва тадбиркорлик субъектига илмий хизматлар кўрсатилди.

IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида инновацион ишланмалар анъанавий 5 та йўналиш бўйича намойиш этилади.

“Саноат”йўналиши бўйича жами 150 та ишланма, жумладан нефтгаз, кимё, тоғ-кон саноати,  пахтани  қайта ишлаш тармоғи  ҳамда тадбиркорлар ва кичик бизнес учун тақдим этилади.

“Ахборот технологиялари” йўналиши бўйича республикамиз олий ўқув юртлари ҳамда ахборот технологиялари марказлари томонидан кенг доирадаги истеъмолчилар учун 75 та янги ишланма ва дастурий маҳсулот  тақдим этилади.

“Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика” йўналиши бўйича 82 та ишланма, касалликларни даволашнинг янги усуллари ва замонавий технологиялари, кекса ёшдаги аҳоли, шунингдек оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш ва касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган янги ёндашувларлар тақдим этилади.

“Қишлоқ хўжалиги” йўналиши бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қайта ишлаш тармоғи, озиқ-овқат  саноати корхоналари ва фермер хўжаликлари эътиборига 121 та ишланма тақдим этилади.

Давлат илмий-техника дастурлари ва лойиҳалари доирасида ишлаб чиқилган ва тайёрланган 20 га яқин қишлоқ хўжалик техникаси ва ускунасини намойиш этиш режалаштирилмоқда, улар, албатта, фермер хўжаликлари вакилларида қизиқиш уйғотади.

“Фан ва таълим” йўналиши стендларида таълим, ёш авлодни тарбиялаш соҳасида кейинги йилларда эришилган ютуқлар, тайёрланган илмий монография, дарслик ва ишлаб чиқилган илғор педагогик технологиялар, жами 16 та ишланма тақдим этилади.

Атроф-муҳит муҳофазаси, тикланиши ва тозаланишини таъминловчи ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг самарали технологиялардан иборат республикамиз илмий ташкилотлари ва университетлари томонидан ишлаб чиқилган 50 дан ортик инновацион ишланма биринчи марта ташкил этилаётган янги «Экотехнологиялар» йўналишида намойиш этилади. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар учун ташкил этилган “Юқори технологиялар” (ёкиHi Tech”) бўлимида 30 га яқин энг илғор инновацион технология тақдим этилади.

Саноат корхоналари, тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари учун “Энергия ва ресурстежамкор технологиялар” йўналишида энергия ва ресурсларни тежашнинг самарали усуллари бўйича 50 та ишланма тақдим этилади.

Бундан ташқари, навбатдаги ярмаркада ёш олим ва талабаларнинг
70 та ишланмаси, шунингдек ёшларнинг инновацион ғоялари III республика танлови ўтказилади.

Шундай қилиб, IX Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида 600 та инновацион ғоя ва ишланма намойиш этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

Поделиться