Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 14-мажлиси

2015-12-14

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 14-15 декабрь кунлари Чжэнчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг Кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш жараёнини ҳамда ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Тадбирда ШҲТда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларус, Эрон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Покистон вакиллари, шунингдек, ШҲТ ишчи органлари - Котибият, МАТТ ижроий қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси, қатор халқаро ва минтақавий ташкилот ва форумлар – БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, МДҲ, АСЕАН ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг раҳбарлари иштирок этадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться