Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Насаф”нинг иродали ғалабаси

2015-02-26 | Спорт

Осиё чемпионлар лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" жамоаси биринчи турда Эроннинг "Тракторсози Табриз" клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Д" гуруҳидан жой олган жамоаларнинг ўзаро учрашуви қизғин курашлар остида ўтди. Қаршидаги "Марказий" стадионда кечган ўйиннинг 31-дақиқасида "Тракторсози Табриз" жамоаси аъзоси Эдиньо ҳисобни очди. 46-дақиқада мезбонлар вакили Илҳом Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 52-дақиқасида Ҳамза Каримов рақиблар дарвозасига иккинчи тўпни йўллади.

Гуруҳ баҳсида дастлабки уч очкони қўлга киритган "Насаф" вакиллари иккинчи тур учрашувини 4 март куни сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоасига қарши ўтказади.

Манба: ЎзА

Поделиться