Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикаси делегацияси учрашувлари

2017-03-29 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, таълим вазири Ли Жун Сук раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.Қосимов Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар асосида изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлади. 

Корея Республикаси илм-фан, инновация ва ахборот технологиялари бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Мамлакатимизда ҳам бу соҳалар ривожига катта этибор қаратилмоқда. Бу жараёнда тараққий этган давлатлар, жумладан, Жанубий Корея тажрибаси кенг ўрганилмоқда, ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. 

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигининг яққол намунасидир. Ушбу университетда ахборот технологиялари, инжиниринг, логистика каби замонавий йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Мамлакатимиз олий ўқув юртлари Корея Республикасининг ўттиздан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келаётир. Қатор таълим масканларида корейс тили ва маданияти марказлари очилган. Жанубий Кореянинг Тэгу ва Пусан чет тиллари университетларида ўзбек тили, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик ва Самарқанд давлат чет тиллари институтларида корейс тили ўргатилмоқда. 

Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, биргаликда янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

– Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги тажрибаларидан кўплаб давлатлар намуна олса арзийди, – деди Ли Жун Сук. – Мамлакатингизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кадрларнинг янги авлодини шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлиги кўплаб соҳаларда изчил ривожланаётгани бизни ғоят қувонтиради. Дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тарафдоримиз. 

Шу куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, санъат ихлосмандлари иштирок этди. Ўзбек ва корейс халқларининг мумтоз куй-қўшиқ ва рақслари томошабинларда катта таассурот қолдирди. 

Севара Алижонова, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться