Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИҚТИСОДЧИ ШАРҲИ! «Ўзметкомбинат» АЖ ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари
2017-03-27 | Иқтисодиёт
2017 йилнинг 2 ойи давомида комбинат томонидан амалдаги нархларда 216,1 млрд сўмлик, солиштирма нархларда 182,8 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, товар маҳсулотининг ўсиш суръати солиштирма нархларда 2016 йилнинг тегишли даврига нисбатан 100,8% ташкил этди.
2017 йилнинг 2 ойи иш якуни бўйича комбинат томонидан 114,4 минг тонна тайёр прокат ишлаб чиқарилди. Тайёр маҳсулотнинг ўсиш суръати 2016 йилнинг тегишли даврига 100,8% ташкил этди.
2017 йилнинг 2 ойида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг бажарилиши 3,05 млрд. сўмни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100,2% иашкил этди.
Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар ижроси жадвал бўйича 46,71 млрд сўм бўлган тақдирда, амалда 46,73 млрд сўмни ташкил этиб, прогноз топшириғига нисбатан 100% ташкил этди.
Маҳсулотнинг таннархини пасайтириш бўйича чора-тадбирлар Комплексига кўра прогноз топшириғи 7,0 млрд сўм бўлиб, амалда 7,3 млрд сўмни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 104,3% ташкил этди.
2017 йилнинг 2 ойи давомида 11 инвестиция лойиҳалари бўйича капитал маблағларини ўзлаштирилиши 0,4 млн долларни ташкил этди, бу прогноз топшириғига нисбатан 100% ташкил этди.
«Ўзметкомбинат» АЖ
Ҳужжатларни ижро этишни мувофиқлаштириш
ва ахборотни таъминлаш хизмати
Манба: Ўзбекистон металлургия комбинати