Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактаб кутубхонасига 300 дан зиёд китоб совға қилинди

2017-03-25 | Таълим

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган акция доирасида Жиззах вилояти Зомин туманидаги 47-умумтаълим мактаби кутубхонасига 30 номдаги 300 дан зиёд бадиий китоб совға қилинди. 

Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган акцияда таниқли шоир-ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, етакчи адабий-бадиий нашрлар муҳаррирлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, адабиётшунос олим Б.Назаров, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири С.Раупов ва бошқалар Президентимизнинг фармойиши халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёшларни дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. 

Туманнинг энг чекка ҳудудидаги ушбу икки қаватли замонавий умумтаълим мактабида Боймоқли қишлоғи аҳолисининг 500 га яқин фарзанди таҳсил олади. Акция давомида иштирокчилар мактаб ҳаёти, кутубхона фаолияти, китоблар кўргазмаси билан танишди. Ўқувчилар билан китоб, китобхонлик ҳақида суҳбатлашди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан совға қилинган мумтоз адабиётимиз намояндалари ва замондош адиблар асарларидан иборат китоблар мактаб кутубхонасини бойитишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. 

– Ёшларнинг билимли ва кенг дунёқарашга эга инсонлар бўлиб улғайишида, инсонда юксак ахлоқий фазилатлар тўлақонли шаклланишида китобнинг ўрни беқиёс, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов. – Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасидаги вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган акцияни кўпроқ олис қишлоқларда ўтказишни мақсад қилганмиз. Буларнинг барчаси эзгу мақсадларга қаратилган ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. 

Акция доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилиб, ғолибларга ижодкорлар дастхати туширилган китоблар совға қилинди. 

– Президентимиз фармойиши мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш, уларда китобхонликка меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбир мактабимиз ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолади, – дейди мактаб директори Р.Қурбонов. – Ўқувчиларимизнинг атоқли ижодкорлар суҳбатидан баҳраманд бўлиб, дастхати туширилган китобларини олиши уларга катта қувонч бағишлади. Бу ёшларимиз қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини юксалтиришнинг бебаҳо воситаси бўлган китобга меҳрини янада оширади. 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться