Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик
2017-03-24 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэйга Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларнинг тез орада соғайишини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги