Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда тўртта медалга сазовор бўлди
2017-03-20 | Спорт
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Боку шаҳрида ўтказилган "Буюк ипак йўли – 2017" халқаро турнирида биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медалини қўлга киритди.
49 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган истеъдодли боксчимиз Мироншоҳ Иброҳимов озарбайжонлик Ёдгор Алиев ва қозоғистонлик Асхат Жусуповни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Мироншоҳ финалда эронлик боксчи Умид Аҳмадсафо устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.
Халқаро турнирда Фазлиддин Мелибоев кумуш, Иқболжон Холдоров ва Сардор Бегалиев бронза медалига сазовор бўлди.
Манба: ЎзА