Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ қабулхоналари хизматингизда
2017-03-18 | Жамият
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Аҳоли узоғини яқин қилиш, уларнинг мурожаатлари билан танишиб, муаммоларининг ечимини ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳрида ва пойтахтимизнинг 11 та туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналари душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри туманларида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари манзиллари:
Бектемир тумани – Ҳусайн Бойқаро шоҳ кўчаси, 2-уй.
Миробод тумани – Нукус кўчаси, 18-уй.
Мирзо Улуғбек тумани – Қаландар кўчаси, 2-уй.
Сергели тумани – Сергели 3-даҳаси, Обиҳаёт кўчаси, 3а-уй.
Олмазор тумани – Талабалар кўчаси, 54-уй.
Учтепа тумани – Чилонзор 26-мавзе, 1 Б-уй.
Шайхонтоҳур тумани – Тўрақўрғон кўчаси, 1а-уй.
Чилонзор тумани – Чилонзор 2-мавзе, Арнасой кўчаси, 32-уй.
Юнусобод тумани – Осиё кўчаси, 4а-уй.
Яккасарой тумани – Шота Руставели кўчаси, 85-уй.
Яшнобод тумани – Авиасозлар кўчаси, 7а-уй.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги