Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги телефон орқали мулоқот
2017-03-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ташриф якунларига кўра имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган қўшма ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасида ҳам фикр алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги