Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида

2017-03-17 | Жамият

17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Депутатлар кўплаб масалаларни кўриб чиқдилар. Хусусан, сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилган ва ягона яхлит ҳужжат – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокама қилинди. 

Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда ҳар томонлама ўрганиб чиқилган эди. 

Мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кафолатлаш масалаларига қаратилаётган катта эътибор алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бунга эса, биринчи навбатда, қонунийликни, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва судлар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш орқали эришиш мумкин. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун муайян чоралар кўрилмоқда. Хусусан, сўнгги ойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари қабул қилинди. 

Амалий мулоқот чоғида парламент қуйи палатаси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини мустаҳкамлашга қаратилганлигини қайд этиб ўтдилар. Ҳозирнинг ўзидаёқ мазкур қарорлар халқ томонидан кўтаринки руҳ билан қабул қилиниб, бу ҳақда мамлакатимизнинг турли ҳудудларига бўлган ташрифлар чоғида депутатлар мулоқот қилган минглаб фуқароларимизнинг фикрлари гувоҳлик бермоқда. 

Шу сабабли депутатлар қонун лойиҳаларини ҳудудларда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг турмуш сифатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолияти учун қулай шароитлар яратишни кўзлаб муҳокама қилдилар. Бунинг учун, биринчи навбатда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари барча институтларининг самарали фаолиятини таъминлашда ҳакам ўрнини тутувчи суд тизимининг иши аниқ, бир маромда бориши зарур. 

Парламент аъзолари таъкидлаганларидек, суд тизими бенуқсон ишлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Судлар тўғрисида»ги қонунга ва бир қатор процессуал кодексларга киритилаётган, янгидан ташкил этилаётган маъмурий ва иқтисодий судларнинг тегишли ҳуқуқий базасини яратиши ва, шу билан бирга, қабул қилинган суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқишга доир бир-бирини такрорловчи инстанцияларни чиқариб ташлаган ҳолда ишларни кўриб чиқиш тартибини соддалаштириши лозим бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар айнан шунга қаратилган. Шунингдек, депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш сиёсатини амалга ошираётган, суд кадрларини танлаш ва жойлаштириш учун масъул орган деб ҳисобланар эди. Бунда Комиссия, аниқ ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳолда, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширарди, судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, судьяларни рағбатлантириш чора-тадбирлари ташаббуси билан чиқиш юзасидан ваколатларга эга бўлмаган. Мазкур қонун ушбу камчиликларнинг ўрнини тўлдиришга ва конституциявий орган мақоми ҳам берилиб, ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган. 

Умуман олганда, мажлис давомида таъкидланганидек, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг ягона олий орган – Олий суд раҳбарлигида судлар фаолиятининг, маъмурий суд иш юритуви ҳамда хўжалик иш юритувининг ўрнига – иқтисодий иш юритувининг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилади. 

Муҳокама қизиқарли баҳс тарзида ўтган бўлиб, бу кун тартибига киритилган қонун лойиҳаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини берди. 

Сўнгра, депутатлар конституциявий ваколатларига мувофиқ сиёсий партияларнинг 2016 йилда ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитдилар. Ушбу масала бўйича барча сиёсий партиялар раҳбарлари сўзга чиқдилар. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда энг муҳим давлат масалаларини ҳал этишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсири, шунингдек, уларнинг парламентдаги фаолияти сезиларли даражада кучайди. Бунга сиёсий партияларни ривожлантириш, улар фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан яратилган мустаҳкам ҳуқуқий база имкон берди. Депутатлар сиёсий партияларнинг моддий-молиявий, ташкилий-кадрлар, бошқа имкониятлари ўз дастурий мақсадлари ва вазифаларини амалда ижро этишда катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтдилар, шунинг учун уларни ҳамма билиши ва уларнинг очиқ бўлиши жуда муҳимдир. 

Муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда депутатлар сиёсий партияларнинг 2016 йилда ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботларини маълумот учун қабул қилдилар. 

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. 

Манба: ЎзА

Поделиться