Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилояти хокими бошчилигидаги делегация Ленинград вилоятига ташриф буюришди

2017-03-16 | Иқтисодиёт

2017 йил 15 март куни Тошкент вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Ленинград вилоятига ташриф буюришди.

Тошкент вилояти хокими Ш.Бобоев ва Ленинград вилояти губернатори А.Дрозденко бошчилигидаги музокаралар бўлиб ўтди. Ш.Бобоев Россия томонини Тошкент вилояти иқтисодий салоҳияти, инвестицион имкониятлари тўғрисида ҳамда хорижий инвестерлар учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотларни етказди. Шу билан биргаликда Тошкент вилоятида етиштирилаётган ва қайта ишланаётган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини Ленинград вилоятига тўғридан тўғри етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Тошкент вилояти хокимлиги бошчилигидаги делегация тадбиркорлар Ленинград вилоятидаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишишди.

Шундан сўнг, Ленинград Савдо-саноат Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси тошкент вилояти бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Тошкент вилояти тадбиркорлари ва Ленинград вилояти тадбиркорлари ўртасида юзма –юз (b2b) музокаралар ўтказилди.

Музокараларда Зангиота туманидаги «Меҳнат» агрофирмаси, «Марвин брендс» МЧЖ, «Евро фуд трейд»  МЧЖлари билан Ленинград вилояти тадбиркорлари ўртасида мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан келишувларга эришилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти тадбиркорлар «Лента» савдо белгиси остида фаолияти кўрсатаётган сетовой савдо-тармоғи вакиллари билан музокаралар олиб боришди. «Лента» савдо-белгиси остида фаолият кўрсатаётган сетовой савдо тармоғи вакиллари апрель ойида Тошкент вилоятига ташриф буюриши ҳамда тайёр ва кадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини ҳарид қилиш юзасидан қўшимча музокаралар олиб боришини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться