Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Н.Ито билан учрашув

2017-03-13 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Н.Ито билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашув вақтида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.

Япония элчиси ташқи сиёсий фаолият олиб боришда, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришда, чет эл инвестицияларини жалб қилишда, туризмни ривожлантиришда мамлакат Парламентининг роли ошганлигини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, маданият ва инсонпарварлик соҳаларида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться