Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бўлажак Ўзбекистон-Эрон сиёсий маслаҳатлашувларига доир
2017-03-12 | Сиёсат
2017 йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон-Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтади.
Ташриф доирасида Эрон делегацияси Ўзбекистон Ҳукумати ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ҳам қабул қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги