Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ парламентнинг таъсирчан кучига ишонади
2017-03-06 | Сиёсат
Қонунчилик палатаси депутатлари Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш юзасидан кўпгина ижтимоий объектларда бўлиб, аҳоли билан учрашмоқдалар. Ўрганиш даврида депутатлар ва сенаторлар ҳудудлардаги аҳоли, шу жумладан ёшлар, тадбиркорлар, фермерлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда фаоллари билан бевосита учрашувлар ўтказдилар.
Улар томонидан шу кунгача 306 та хонадонга ташриф буюрилиб, ҳар бир хонадон вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борилди. Ўтказилган учрашув ва мулоқотларда 894 нафарга яқин фуқаро, шу жумладан 79 та тадбиркорлик субъектлари қамраб олинди ҳамда уларни ўйлантираётган муаммо ва камчиликлар юзасидан фикрлари эшитилди ва ўрганилди.
Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан депутатлар ва сенаторлар томонидан амалга оширилган тегишли чора-тадбирлар натижасида 14 та масала жойида ҳал этилди, жумладан “Карвон” МФЙда яшовчи аҳоли томорқаларидан ер ости сувлари кўтарилишидан норозилигини билдиришди. Тумандаги “Қуйи Зарафшон насос станциялари энергетика ва алоқа бошқармаси” билан ҳамкорликда ернинг захини қочириш масаласи кўриб чиқилиб, маҳалладаги тик қудуқ (артизан)ни ишлатиш орқали ушбу масала ҳал этилди. Шу билан бирга мутасадди ташкилотга тик қудуқ (артизан)ни мунтазам ишлатиб туриш бўйича кўрсатма берилди. “Бурқут” МФЙдаги “Ибн Сино” кўчасидан чиқиндларни олиб чиқиб кетилиши бўйича фуқаро Н.Қузиевнинг мурожаати туман Ободонлаштириш бўлими билан келишилган ҳолда жадвал асосида олиб кетилиши йўлга қўйилди. “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи фуқаро С.Бобоёровнинг Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори билан даволаниш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. “Қалқон ота” МФЙда яшовчи Р.Абдиев хонадонини электр тармоғига улашга доир мурожаати туман электр тармоқлари корхонаси масъуллари билан ҳамкорликда ҳал этилди. Туман даражасида ҳал этилиши лозим бўлган, таббий газ босимининг пастлиги, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ногиронлиги сабабли ногиронлик гуруҳини берилиши, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши каби 35 та масала юзасидан тегишли маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда уларнинг баражалиши назоратга олинди.
Ҳозирда депутатлар ва сенаторлар туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш, ҳамда туманни ривожлантиришга доир долзарб вазифаларни ҳал қилишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда ушбу давлат органларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш юзасидан ишлар олиб бормоқдалар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси