Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аёл борки, олам мунаввар!

2017-03-04 | Маданият

Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбир шундай номланди. 

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туманнинг фаол аёллари, фахрий онахонлар, иқтидорли қизлар иштирок этди. 

Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Пўлатова, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва изланишларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг самарали меҳнат қилиши, билим ва маҳоратини ошириши, истеъдод ва ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиши учун барча имкониятлар яратилган. 

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу-барокат киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир, деган сўзларида улкан маъно мужассам, – дейди "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Манзура Валиева. – Мустақиллик йиллари ўзбек аёли чинаккам қадр топди, бахт топди. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, иш билан банд бўлиши, жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссаси муносиб рағбатлантирилмоқда. 

Тадбирда кўп йиллардан буён турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёлларга эсдалик совғалари топширилди. 

Тадбир сўнгида «Иймон» спектакли намойиш этилди. 

 
Шаҳноза Маматуропова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться