Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мирослав Енча: Ўзбекистон халқаро миқёсда алоҳида ўринга эга

2017-03-03 | Жамият

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган. Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, экология, таълим, маданият, туризм каби кўплаб соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. 

Мамлакатимизда БМТнинг бир қатор тузилмалари – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти, Жаҳон банки, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Болалар жамғармаси, Аҳолишунослик жамғармаси, Тараққиёт дастури, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси, ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури каби ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият кўрсатаётир. 

Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари БМТ фаолиятига ҳамоҳангдир. Мазкур нуфузли халқаро ташкилот Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни, ҳамкорликдаги фаолияти ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди: 

– Ўзбекистон мустақилликка эришган илк йилларданоқ ўзининг мустақил тараққиёт йўлини аниқ белгилаб олган. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакатингиз жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун буюк ишлар қилди. Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёда Ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этилди. У Орол муаммосига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратди. 

Ўзбекистон, хусусан, Тошкентнинг бетакрор таровати мени ўзига ҳамиша ром этиб келган. Бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. Тошкентда бир неча йил яшаганман. Шу боис мамлакатингизда турли соҳаларда рўй бераётган ўзгаришларни кузатиб бораман. Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашиб мамлакатингиз келажаги буюк эканига, Ўзбекистон халқининг турмуш фаровонлиги муттасил юксалиб боришига яна бир бор амин бўлдим. 

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатингиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, халқ фаровонлигини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил Ўзбекистонда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинди. Ана шу мулоқотни амалда йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилди. Бу ғоя, бу тизим аҳоли турмуш фаровонлиги янада юксалишини таъминлайди. 

Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлганига 25 йил тўлди. Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувимиз айнан шу кунга тўғри келганида ҳам рамзий маъно бор. Ўзбекистон БМТда алоҳида ўрин тутади. Мамлакатингиз бундан кейин ҳам ташкилотимиз доирасида долзарб масалалар юзасидан муҳокамаларда фаол иштирок этиши, минтақавий ва глобал масалаларни ҳал этишга муносиб ҳисса қўшишига ишонаман. Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз изчил давом этишини алоҳида таъкидламоқчиман. 

 
Бекзод Ҳидоятов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться