Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Австралия Элчиси билан учрашув

2017-03-02 | Сиёсат

2017 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австралиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Питер Мартин Тешни қабул қилди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Австралия муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги марраларни биргаликда белгилаш имконини берувчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш амалиётини давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться