Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти "Женерал Электрик" компанияси вице-президентини қабул қилди
2017-03-02 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни АҚШнинг етакчи компанияларидан бири "Женерал Электрик" компанияси вице-президенти Рональд Жеймс Поллеттни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ишбилармон доираларининг узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга қизиқиши ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.
Яқинда Тошкентда АҚШнинг "Женерал Электрик", "СиЭнЭйч Индастриал", "Катерпиллар", "Ханивелл", "Проктер энд Гэмбл" ва бошқа етакчи компаниялари иштирокида Америка – Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес-форуми муваффақиятли ўтди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон корхоналарининг иқтисодиётнинг турли соҳаларида жаҳондаги етакчи технологик компаниялардан бири бўлган "Женерал Электрик" билан ҳамкорлиги энергетика мажмуи, фуқаро авиацияси ва соғлиқни сақлаш соҳаларини қамраб олган.
Манба: ЎзА