Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЖАР Элчиси билан учрашув
2017-03-01 | Сиёсат
2017 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жанубий Африка Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Анқара шаҳрида) Пуле Исаак Малефанени қабул қилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Қисқа маросимдан сўнг икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЖАР ўртасида манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий, инвеститсион соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди. Шу нуқтайи назардан Элчининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститсия ва савдо вазирлиги, Иқитисодиёт вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тузилмалардаги бўлажак музокаралари ўзаро манфаатли янги йўналишларни топиш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришига ишонч билдирилди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги