Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Акмал Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви

2015-02-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири 20 февраль куни Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг раиси К.Каримов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Е.Қутибоева йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзоднинг сайловолди дастурида давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий чоралар кўриш, маҳаллий вакиллик органлари ҳузурида жамоатчилик комиссиялари тузиш, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини изчил ва демократик рағбатлантириш тизимини жорий этиш, суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Учрашувда Тўрткўл тумани бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Б.Машарипов ва бошқалар номзоднинг дастури хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сайловчиларни жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Манба: ЎзА

Поделиться