Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислом Каримовнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви

2015-02-21 | Сиёсат

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 20 февраль куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси А.Аҳмедов очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов учрашувда нутқ сўзлаб, ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларига эътиборни қаратди.

Дастурда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни изчил давом эттириш, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчларидан бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ этишни давом эттириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ҳосилдорлигини ошириш, фермерлик ҳаракатини кенг ривожлантириш, маҳаллийлаштириш дастурларини янги босқичга кўтариш, ишлаб чиқаришга юқори технологияларни жорий этиш, сармоявий муҳитни янада яхшилаш, халқнинг турмуш фаровонлигини муттасил юксалтириш каби муҳим масалалар қамраб олинган. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини ошириб бориш зарурлиги таъкидланган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириб, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам замонавий саноат корхоналари барпо этилиб, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг изчил ривожланаётгани туфайли хусусий секторнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши ошиб бораётир. Қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, бир-биридан кўркам, барча қулайликларга эга замонавий уй-жой массивлари барпо этилаётир. Фермерлик ҳаракати нафақат қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотини ишлаб чиқарадиган, балки қишлоқнинг келажагини, тараққиётини ўз зиммасига олган етакчи кучга айланди.

Мамлакатимизда бугунги талабга жавоб берадиган таълим, тиббиёт, спорт иншоотлари бунёд этилиб, замонавий усулда жиҳозланмоқда. Бу борада амалга оширилаётган барча ишлар юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилмоқда.

Учрашувда меҳнат фахрийси Х.Тангриев, Қумқўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси З.Хидирова, Термиз давлат университети магистранти Н.Қурбонова, кичик сержант М.Раҳимов ва бошқалар мамлакатимизда мустақиллигимизни, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганини қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилаётганининг амалдаги ифодаси эканини таъкидлади. Сайловчиларни 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Манба: ЎзА

Поделиться