Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши лозим

2017-02-27 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Гулшан маҳалласида фуқаролар йиғини ходимлари ва профилактика инспектори биргаликда ишлаши учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Маҳаллаларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири бугунги кунда ортиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини такомиллаштириш, унинг вазифа ва ваколатларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тизимидаги ролини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Қарши шаҳрида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, улар учун замонавий шароит яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда "Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилгани бунинг далилидир. 

Маҳалла идорасининг замонавий биносида барча шароит яратилган. Маҳалла раиси, котиб, маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилиб, компьютер, мебель, тегишли адабиётлар билан таъминланган. Профилактика инспектори хонаси маҳалла ҳудудидаги жамоат объектларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари орқали ҳудудни назорат қилиб туриш имкониятини берувчи монитор билан жиҳозланган. 

Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак, деди давлатимиз раҳбари. Бу ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига ечим топадиган жой бўлиши керак. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳудуддаги ҳар бир оиланинг аҳволидан хабардор бўлиши, ким нима билан машғул – ҳаммасини билиши лозим. Ушбу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад маҳаллани кечаю кундуз одамларнинг аҳволидан бохабар бўладиган масканга айлантиришдир. 

Қарши шаҳридаги барча милиция таянч пунктларини бир-бири билан боғловчи оптик толали тизим барпо этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди. 

"Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёнида профилактика инспектори оиласи билан яшаши учун турар-жой барпо этилган. Давлатимиз раҳбари ушбу хонадонда яратилган шароитлар билан танишди. 

Бундай уйлар профилактика нозирларининг кечаю кундуз ўз ҳудудида бўлиб, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашида муҳим аҳамиятга эга, деди Президентимиз. Шунинг учун Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча профилактика инспекторларига мана шундай уйлар қуриб бериш зарур. Бу ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 

 
Матназар Элмуродов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться