Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

11 нафар бола Германия клиникаларида даволаниб қайтди

2017-02-21 | Жамият

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 11 бемор бола Германия клиникаларида даволаниб, юртимизга қайтиб келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар кутиб олди. 

– Фарзандим Жуманиёзда туғма урологик нуқсон бор эди, –дейди учкўприклик Гулноза Мамажонова. – Маҳаллий шифокорлар томонидан унинг соғлиғи доимий кузатиб борилмоқда. Ўғлим Германияда олти ой даволаниб, қайтиб келди. Соғлиғи тикланганини кўриб, хурсанд бўлдим.

Пахтаободлик Тожимуҳамедовларнинг ҳам икки фарзанди Германия клиникаларида даволанаётган эди. Улардан бири – 13 ёшли Муслимбек муолажаларни тугатиб, ота-онаси бағрига қайтиб келди. 

– Бундан икки йил аввал хонадонимизда рўй берган ёнғин туфайли болаларим оғир жароҳат олган эди, – дейди Зулайҳо Тожимуҳамедова. – Фарзандларимга шифокорлар ўз вақтида тез ёрдам кўрсатгани туфайли уларнинг ҳаёти асраб қолинди. Бироқ куйиш оқибатида баданида пайдо бўлган чандиқларни тузатиш учун босқичма-босқич муолажалар талаб этилар экан. Германия клиникасида ўтказилган операциялар натижасида ўғлим Муслимбекнинг юз ва қўлларидаги чандиқлар деярли тузалибди. Унинг соғлом чеҳрасини кўриш бахти насиб этганидан бениҳоя мамнунмиз. Акаси олиб келган суратлар орқали қизим Руқиянинг аҳволидан ҳам хабардор бўлдим. У ҳам операциялардан муваффақиятли ўтибди, жароҳатларининг ўрни анча тикланган. Болаларимизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибор учун давлатимиздан миннатдормиз. 

Олотлик Болтақуловлар ҳам бундан олти ой аввал 10 ёшли ўғли Мадаминни Германияга кузатган эди. Операция натижасида унинг чап оёғида куйишдан қолган асорат бартараф этилди. Шифокорлар ота-онага келгусида фарзандининг саломатлигини назорат қилиш ва болани парваришлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди. 

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳа доирасида 2002 йилдан буён терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа касалликлар билан хасталанган уч юз йигирма икки бола Германияда даволанди. 

Мамлакатимиздаги етакчи клиникаларда оёғи, бўйни, лаб ва танглайида туғма нуқсони бўлган ногирон ва бемор болаларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўттиз нафарга яқин бемор болада пластик жарроҳлик муолажалари бажарилди. Ҳамкорлик лойиҳаси давом этмоқда. 

 
Баҳор Хидирова, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться