Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан

2017-02-20 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. 

Унда шундай дейилади: “Мамлакатларимиз 19 февраль куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлайди. Биз икки томонлама муносабатларда эришилган кўплаб натижаларимиз билан фахрланишимиз мумкин. 

Келгуси йилларда ҳам минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик соҳасидаги умумий мақсадларимизни амалга оширишда Сиз билан ҳамкорликда ишлаймиз, деган умиддаман. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Республикаси ва унинг қўшни давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, Сизнинг Марказий Осиёни янада тараққий эттириш ва ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлайди». 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга йўллаган табрик мактубида шундай дейилади: «Ўтган даврда ўзаро дўстлик ва шериклик муносабатларида мустаҳкам пойдевор яратилди. Кўп қиррали ҳамкорлигимиз жадал ва кенг кўламли характер касб этди». 

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ташқи сиёсатининг фундаментал принцип ва концептуал асослари ўзгармасдан қолишини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Америка Қўшма Штатлари билан анъанавий муносабатларни сақлаш, ҳар томонлама ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг қатъий тарафдоридир. 

Мактубда Америка бизнесининг юртимизда узоқ муддатли фаолият юритиши ҳамда АҚШнинг етакчи корпорация ва компаниялари билан инвестициявий-технологик ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзаро англашув, ҳурмат ва икки томонлама манфаатдорлик тамойилларига асосланган стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни янада ривожлантириш Ўзбекистон ва АҚШ халқлари манфаатларига хизмат қилишини қайд этган. 

Манба: ЎзА

Поделиться