Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳотамжон Кетмоновнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви
2015-02-19 | Сиёсат
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 18 февраль куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.
Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг раиси Н.Абдуллаев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили С.Аъзамов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури бўйича нутқ сўзлади.
Дастурда бандлик соҳасидаги сиёсатни янада такомиллаштиришнинг устувор йўналиши сифатида муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини тақдим этаётган корхоналарда меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш лозимлиги, шунингдек, истиқболли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш дастурлари ҳамда ҳудудий бандлик дастурларига ўзаро боғлиқ бўлган комплекc ёндашувини таъминлаш зарурлиги ўз ифодасини топган.
Зангиота тумани "Назарбек" қишлоқ врачлик пункти мудири М.Ворисова, Тошкент давлат аграр университети проректори А.Абдувосиқов, Халқ демократик партияси Бекобод шаҳар кенгаши раиси У.Абдуназаров ва бошқалар сайловчиларни бўлажак сайловда фаол иштирок этишга чақириб, номзоднинг дастурида қайд этилган устувор йўналишларни амалга ошириш мамлакатни ижтимоий ривожлантириш, халқ фаровонлигини изчил юксалтириш, демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Манба: ЎзА