Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Венгриянинг элчиси билан учрашув
2017-01-28 | Сиёсат
27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси П.Санто билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда барча соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини самарали амалга ошириш, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари таъкидланди.
Шунингдек, томонлар ўзларини қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммолар, баъзи долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати