Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилояти делегацияси билан учрашув

2017-01-28 | Сиёсат

27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилояти акими К.Кушербаев бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат ўртасидаги қулай географик ва маданий-гуманитар шароитларнинг яқинлиги ўзаро сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ёрдам бериши таъкидланди.

Шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги мунтазам алоқаларни тўғридан-тўғри ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться