Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилоятида бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди

2017-01-28 | Сайлов

Шу йилнинг 27 январь куни Жиззах вилояти мусиқа драма театри биносида Халқ депутатлари Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов очди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Қўшма мажлисда вилоят давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Турсунбой Камолов,

“Жиззах ҳақиқати”

газетаси мухбири

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться