Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Ташқи ишлар вазирига мактуб

2017-01-26 | Сиёсат

Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида Жаноби Олийларига

Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги билан чин дилдан табриклашга ижозат бергайсиз.

Мамнуният билан таъкидлашни хоҳлардимки, ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасида икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча жабҳалари бўйича 2002-йилда қабул қилинган Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот руҳида очиқ ва самарали сиёсий мулоқот ўрнатилди.

2015-йилнинг октябрь ойида Япония Бош вазири жаноб Синдзо Абенинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг муваффақиятли ўтиши Ўзбекистон-Япония муносабатларининг юқори даражада эканлигини яна бир бор кўрсатди ҳамда савдо-иқтисодий, молиявий-инвеститсион, илмий-технологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга янги суръат бахш этди.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини модернизатсия қилишда, ишлаб чиқариш қувватларини шакллантиришда, энергетика, инфратузилма, телекоммуникатсия ва бошқа йўналишларни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда Япония томонидан кўрсатилаётган ёрдамни юқори баҳолаймиз.

Маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар изчил ривожланмоқда ва мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон томони ҳамкорликни, айниқса таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдиради.

Бугун қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, Япония Ўзбекистоннинг синалган дўсти ва ишончли ҳамкорига айланди.

Самимият билан умид қиламанки, бизнинг ўзаро саъй-ҳаракатимиз билан Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ва стартегик шериклик икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам ҳар томонлама ривожланади.

Жаноб Кисида, юксак эҳтиромимни ва Сизнинг масъулиятли фаолиятингизда энг самимий тилакларимни қабул этгайсиз.

Ҳурмат билан,

Абдулазиз Камилов,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться