Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Италия Президентига ҳамдардлик мактуби
2017-01-20 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-д'Италия тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги